Дунё янгиликлари

Муслима аёлларнинг биринчи учувчилари экипажи Брунейда пайдо бўлди

Бу ҳақда Бруней Қироллик авиайўналиши  Facebookдаги аккаунтида хабар тарқар экан жумладан бундай деб ёзди: “Бу фақат эркакларнинг касби деб ким айтди? Мана Бруней Қироллик авиайўналишидаги биринчи учлик:  капитан Шарифа Царена, катта ёрдамчи Сариана ва катта ёрдамчи Надиа.

Улар "Бруней-Жидда" йўналиши бўйлаб парвозга тайёрланмоқда”. Шунингдек, авиакомпания раҳбарияти қизларнинг техник маълумотини ҳам ошириб, келажакда Бруней Қироллик йўналишидаги инженер ва техниклар сонини мутахассис аёллар билан кўпайтиришни режалаштирган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

531 марта ўқилди
Top