Дунё янгиликлари

Нидерландия 2016 йилда масжидга ҳужум қилганларнинг жазосини енгиллаштирди

Нидерландиянинг Арнҳем-Лееуварден аппеляция суди 2016 йилда Энсхеддаги масжидга “Молотов коктейли” деб номланувчи ёнувчи модда солинган шишаларни отганларнинг жазосини енгиллаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадолу”  ахборот агентлигининг инглиз хизмати хабар берди. 

Суднинг изоҳлашича, ҳодиса террор ҳужуми сифатида баҳоланган бўлсада, ҳеч кимга зарар етмаган. Шу сабабли беш нафар жиноятчи суд томонидан қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. 

2016 йилда 4 йилга озодликдан маҳрум этилган тўрт жиноятчидан икки нафарининг жазоси 3 йилга, бир нафарининг жазоси эса 2,5 йилга туширилган. Бешинчи жиноятчи судга мурожаат қилмагани маълум бўлди. 

Икки йил муқаддам Нидерландиянинг Энсхед шаҳридаги қавми асосан марокашликлардан иборат масжидга Молотов коктейли отилган, бунинг натижасида масжиднинг ташқи қисми ёнган эди. Ҳужум пайтида ичкарида одамлар бўлган. Бироқ ҳеч ким жабрланмаган эди. 

ЎМИ Матбуот хизмати

2651 марта ўқилди

Янгиликлар

Top