Дунё янгиликлари

ТИКА Афғонистонда масжид қурди

Туркиянинг кўмак агентлиги Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида масжидлар қуриши ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда “aa.com.tr” нашри маълум қилган. 

Афғонистон ҳукумати вакили Абдуллоҳ Абдуллоҳ Туркия ташкилотига кўмак учун миннатдорлик билдирган. 

Кеча, 28 март куни ТИКА вакиллари бир ярим минг зобит таълим оладиган Қобулдаги Афғонистон ҳарбий зобитлар академиясида қурилган масжиднинг очилиш маросимида иштирок этганлар. Масжидга турк қўмондони полковник Фарук Сунгур номи берилгани маълум қилинган. 

Маълумот учун, ТИКА Афғонистон ҳудудида учта ваколатхонасига эга. Ушбу ваколатхоналар Афғонистоннинг тараққиётига кўмак кўрсатади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

2401 марта ўқилди

Янгиликлар

Top