Дунё янгиликлари

2018 йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар “Кўзи ожизлар” жамиятининг маданият уйида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович иштирок этди.

Ушбу тадбирда “Кўзи ожизлар” жамияти аъзолари билан дилдан суҳбат қилинди ҳамда уларни муаммоларини аниқлаб ёрдам бериш масаласи кўтарилди.

Мазкур тадбирда жамият раиси Талъат Азимов сўзга чиқиб, яқин ўртада бундай самимий суҳбат ташкил этилмаганлиги, жамият аъзолари ўтказилган дилкаш суҳбатдан мамнун эканлигини маълум қилди. Жамият раиси кўзи ожиз, қўли гул чеварларни муносиб иш билан таъминлашда ёрдам беришни сўради.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Турдикулов Шухрат Худойкулович уларни муаммоларини бирма бир эшитиб, уларга ваколати доирасида амалий кўмак беришни маълум қилди.

Шунингдек, ушбу тоифа аёлларидан бири Чилонзор туманида яшовчи Имамова Лобар Нажимовна ниҳоятда шароити оғирлигини билдириб, коммунал тўловидан қарзини тўлашга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу фуқарони муаммосини ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма бериб, масала жойида хал этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

757 марта ўқилди

Янгиликлар

Top