Дунё янгиликлари

Индонезия бош имоми: ҳар куни бешта ОАВга Ўзбекистон ҳақида гапираман

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари ҳам бўлган Ўзбекистон делегацияси Индонезияда сафарда эканликлари ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 12 июль куни делегациямиз аъзолари Жакарта шаҳридаги "Истиқлол" жоме масжидига ташриф буюрдилар. Масжид бош имоми Насуриддин Умар ҳазратлари делегациямиз аъзоларини масжид тарихи, бугунги куни билан таништириб, қимматли маълумотларни билдириб ўтган.

Масжид имоми Ўзбекистон ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, бугунги кунда мамлакатимизда зиёрат туризмини янада ривожлантириш борасида ўз қарашларини айтди. Индонезия ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан тўғри авиақатновнинг йўлга қўйилиши, имомлар ўртасида алмашувнинг жорий этилиши, индонезияликлар орасида Ўзбекистон ҳақида кўпроқ тарғибот қилиниши зарур эканини қайд этди. Имом деярли ҳар куни Индонезиянинг бешта оммавий ахборот воситасига Ўзбекистон ҳақида интервю беришини таъкидлаб, Имом Бухорий юрти эканини айтишини, бу ҳар бир индонезиялик бориб зиёрат қилиши лозим бўлган маскан эканини айтишини таъкидлади.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

476 марта ўқилди

Янгиликлар

Top