Дунё янгиликлари

Қурбон ҳайити хорижий мамлакатларда қачон нишонланади?

Кейинги ойда дунё мусулмонлари Ийд ал Адҳа яъни Қурбон ҳайитини нишонлайди. Буюк Британиянинг "standard.co.uk" нашри хабарига кўра, ой календарига асосан Ийд ал Адҳа 21 августда бошланиб 25 августда тугаши айтилган.

Татаристон Республикаси президенти Қурбон ҳайитининг 21 августда нишонланиши ҳақида фармонга имзо чеккан.

Бирлашган Араб Амирликлари олимлари ўтказган астрономик ҳисоб-китобларга кўра эса Ийд ал Адҳа 22 август куни бўлиши айтилган. gulfnews.com нашри берган хабарга кўра, ойнинг ҳаракатига қараб 21 августни Арафа куни сифатида, 22 августни эса Қурбон ҳайитининг биринчи куни сифатида қайд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

3788 марта ўқилди

Янгиликлар

Top