Дунё янгиликлари

Фаластинликлар Миср орқали Ҳажга борадилар

Миср Араб Республикаси Фаластин давлати ҳудудида истиқомат қилувчи мусулмонларни Саудия Арабистонига етказиб қўяди. Бу ҳақда "Анадолу" ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда Миср 3321 фаластинлик зиёратчиларни 4 кун давомида бир нечта рейсларда Ҳаж ибодатини адо қилиш учун етказиб қўяди.

Қоҳира аэропорти фақат фаластинлик ҳожилар учун якшанбадан бошлаб Миср ҳаво йўллари орқали фаластинликларни Саудияга жўнатишни бошлади.

Ғазо минтақаси ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Рафаҳ орқали Саудия Арабистони қироллигига етиб борган эди.

ЎМИ Матбуот хизмати

317 марта ўқилди

Янгиликлар

Top