Дунё янгиликлари

Одессада иккита янги масжид ўз фаолиятини бошлайди

Яқин кунларда Одессада иш бошлайдиган мусулмонларнинг икки янги масжидларидан бири Балкобская кўчасида, собиқ болалар боғчасининг биноси ўрнида қурилади. Бу маскандан 1994 йилдан буён намозхона сифатида фойдаланилган. Бу ҳақда Islam-today интернет нашри хабар берди.

Хабарда масжид классик усулда қурилиши айтилган. Гумбазнинг баландлиги 28 метр, асосий миноранинг узунлиги эса 22 метр бўлиши айтилган. Бу Одессадаги илк минорали масжид бўлиши алоҳида қайд этилган.

Бинонинг қурилиш муддати ҳали маълум қилинмаган.

Қуриб битказилган яна бир масжид денгиз бўйида жойлашган Катта Фонтан ҳудудида ўз фаолиятини бошлайди. Шу тарзда Одессадаги масжидлар сони бештага етиши маълум қилинган.

Маълумот учун, Украинанинг Одесса шаҳри Қора денгиз бўйида жойлашган шаҳар бўлиб, унинг денгиз қирғоғига туташ ҳудудлари Кичик, Ўрта ва Катта Фонтан номлари билан аталади. Фонталами сўзидан келиб чиққан фонтан сўзи ичимлик суви манбасини англатади.

ЎМИ Матбуот хизмати

116 марта ўқилди

Янгиликлар

Top