muslim.uz

muslim.uz

Хушхабар

Масжид – Аллоҳнинг байти. Бу масканни ҳар қанча обод қилсак – ярашади. Бугун юртимизда янгидан бунёд этилаётган, қайта қурилаётган масжидларни кўриб, бу хайрли ишларга ҳисса қўшаётган саховатпеша ҳомийларнинг ҳаққига хайрли дуолар қиламиз.

Навоий вилояти Хатирчи тумани Тасмачи қишлоғидаги “Абу Ҳанифа” масжидининг янги биносига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман бош имом-хатиби Мустафо домла Юнусов, Навбаҳор тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Тошев, “Абу Ҳанифа” масжиди имоми Қабриддин домла Сагдинов, ҳожи оталар, маҳалла фаоллари, ҳомийлар иштирок этди.

Масжиднинг эски биноси 1990 йили қурилган бўлиб, унда, айвони билан қўшиб ҳисоблаганда, 180 киши ибодат қилар эди. Аллоҳнинг инояти, истиқлол шарофати ҳамда юртимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар натижасида намозхонлар сафи кенгайиб, масжид торлик қилди. Шу боис жоменинг қайта қуришга киришилди.

Янги масжид ишга тушгач, бу маърифат масканида бир вақтнинг ўзида 1000 киши бемалол ибодат қила олади, Шунга мос равишда янги таҳоратхона ҳам ишлаб турибди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар» (Тавба сураси, 18-оят).

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таоло мазкур оятда масжидларни обод қилувчиларнинг мўмин эканлигига гувоҳлик бермоқда. Ҳадиси шарифда: “Агар масжидга доимий қатнашни одат қилган кишини кўрсангиз, унинг мўминлигига гувоҳлик беринг”, дейилган» (Имом Термизий ривояти).

Дарҳақиқат, “Абу Ҳанифа” масжидини ҳам мўминлар-мусулмонлар обод қилишяпти. Бу ишнинг бошида турган имом домла, ноибларга, мутаваллига, Сирожиддин ҳожи ака ва бошқа барча азизларга Аллоҳ таоло Ўзи ваъда қилган улуғ мукофотларни ато этсин.

Тез ва қисқа фурсатда масжиднинг мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилиши Аллоҳ таоло насиб этсин. Буюк Раббимиз ҳомийларнинг ишларига барака берсин.

Маросим сўнгида Аллоҳ учун қурбонлик қилиниб, ош тарқатилди.

 

Т.НИЗОМ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги тизимида фаолият кўрсатиб келаётган таниқли имом-хатибларнинг ҳудудлардаги ташрифи давом этмоқда. Жумладан, имом домлалар масжидлардаги маърифий суҳбатларда масжид ҳудудидаги маҳалла ва таълим муассасаларида бўлиб, аҳоли билан учрашиб, "Турли ёт ғоялар, хуружлардан ёшларни асраш", тинчликнинг қадрига етиш, унинг шукронасини адо этиш каби долзарб мавзуларида суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, мазкур ташрифлар давомида имом-хатиблар томонидан маҳалладаги боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдамлар берилди.

Маърифий учрашувлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Пятница, 03 Декабрь 2021 00:00

Сохта салафийлар ҳақида

Рамзиддин КУБАЕВ
Сайхунобод тумани бош имом-хатиби

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига Ал-Азҳар шайхлари, Ҳадис илми мактаби устозлари Шайх Жамолиддин Ҳошим ва Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ ташриф буюрди.

Меҳмонлар мадраса талабалари билан учрашиб илмнинг фазилати ва Ўзбекистон буюк уламолар диёри мавзуларида илмий суҳбат ўтказди.

Ал-Азҳар шайхларига Олий маъҳад Ҳадис фани ўқитувчиси Фахриддин домла Маманосиров ҳамроҳлик қилиб, учрашувда маъруза қилди.

 

 

манба

ЎМИ матбуот хизмати

Янгиликлар

Top