Янгиликлар

Янада қулайроқ

Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчилар учун янги дастур ишлаб чиқди. Шу мақсадда Масжид ул-Ҳаромга етмиш бешта электрон экранлар ўрнатилди. Бу зиёратчиларнинг манзилга йўналишларида бир қатор қулайликларни яратади.

Ушбу дастурдан мобил телефонларда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд. Мобил дастурда зиёратчилар учун Масжид ул-Ҳаром тўғрисидаги ҳамда йўналишлар бўйича маълумотлар жамланган. Дастур интернет мавжуд бўлмаган ҳолатда ҳам ишлаш имкониятига эга.

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади.

6042 марта ўқилди

Янгиликлар

Top