Янгиликлар

Фарғонада “Йил имоми” кўрик танловининг вилоят босқичи

Жорий йилнинг 16 июль куни Фарғона вилоятидаги имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми - 2016” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда шаҳар-туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 19 нафар имом-хатиблар ўзаро беллашди. Тест саволлари, ақидавий, фиқҳий ҳамда турли йўналишдаги саволларга иштирокчилар томонидан берилган жавобларни ҳакамлар баҳолаб бордилар.

Танлов натижаларига кўра, Бағдод тумани “Қўштегирмон” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадсапохон Давлатиёров биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринга Марғилон шаҳар “Ҳожа Порсо” жоме масжиди имом-хатиби Абдуфатто Олимов ҳамда учинчи ўринга Қувасой шаҳар “Ислом” жоме масжиди имом-ноиби Олимжон Абиджонов муносиб деб топилди.

Ғолибларга вилоят вакиллиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 ЎМИ Масжидлар бўлими

4681 марта ўқилди

Янгиликлар

Top