Янгиликлар

Pokemon GO ўйини борасида уламолар фатвоси

Саудия Арабистони уламолари смартфон телефонлари учун чиқарилган Pokemon GO ўйинини гуноҳга чорловчи ва ислом таълимотларига зид, деб топдилар ва уни ўйнамаслик бўйича фатво чиқардилар. 

Кенгаш Уламолари чиқарган фатвода, мазкур ўйин кўпхудоликни тарғиб этиши, вақтни беҳуда, фойдасиз ишга сарфлашга қаратилганини таъкидланган. Шу билан бирга Pokemon GOда – ўйин билан борлиқни аралаштириб юбориш ва эволюция таълимотига тақлидлар борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Pokemon Go кўп фойдаланувчилар билан бирга ўйналадиган ўйин бўлиб, унинг мақсади покемонларни қидириш ва қўлга ўргатишдан иборат. Ҳозирги кунда бу ўйинни бир неча миллион одам ўйнайди. Хавфсизлик юзасидан мазкур ўйинни автомобилларда, вокзал ва жамоат жойларида ўйнаб юриш тавсия этилмайди.

 

Интернет маълумотлари асосида

Мақсуд КАРИМОВ тайёрлади.

7350 марта ўқилди

Янгиликлар

Top