Янгиликлар

Мустақилликнинг 25 йиллигига маънавий туҳфа

2016 йилнинг 23 август куни Имом Бухорий халқаро марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига совға сифатида Марказ ходимлари томонидан тайёрланган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

“Имом Бухорий халқаро маркази” нашриёти томонидан нашр қилинган Олимхон Исохон ўғлининг “Мабрур ҳаж мукофати фақат жаннатдур”,Йўлдошхон Исаев ва Асрор Аббосовларнинг “Иштихоний алломалар” номли китоблари, Қодирхон Маҳмудов томонидан таржима қилинган Муҳаммад Насафийнинг “Тилбату-т-талаба” китоби, Абдуҳалим Муҳиддинов томонидан таржима қилинган Абу Бакр Розийнинг “Туҳфату-л-мулук” китоби ва Шайх МуҳйиддинУргутийнинг Мактубот”и шоир Намоз Ҳамро Ургутий томонидан шеърий таржимаси ҳамда “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан нашр қилинган 2-давра 7-босқич тингловчиси Тошкент шаҳар Бектемир туман бош имом хатиби Искандар Халиловнинг “Жаннат – оналар оёғи остида” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот тадбирида муаллифлар, Марказ раҳбарияти, илмий ходимлар, тингловчи имом хатиблар ва китобхонлар иштирок этишди.

Тақдимотни Марказ директори Шовосил Зиёдов кириш сўзи билан очиб, бу йил Имом Бухорий халқаро маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллк тўйига тўёна сифатида 5 та китоб тайёрланиб, нашр этилиб, китобхонлар ихтиёрига тақдим этганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг китоб муаллифлари навбати билан сўзга чиқиб, китобларнинг илмий ва долзарб жиҳатларини айтиб, китоб ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Мавзу доирасида Марказ ходимларидан Ш.Умаров тингловчилардан Ў.Ҳакимов ва М.Мирсоатовлар ўз фикр мулоҳазарини билдиришди.

Тақдимот якунида Искандар Халиловнинг “Жаннат – оналар оёғи остида” китоби 70 нафар тингловчиларга совға қилинди.

Тадбир қизиқарли ва савол жавобларга бой тарзда ўтди.

Ҳадисшунослик бўлими бошлиғи

Йўлдошхон Исаев

 

5951 марта ўқилди

Янгиликлар

Top