Янгиликлар

Ҳаж - Арафотдир

Арафот манзилида жаъм бўлган юртдошларимиз ўз ибодатларини кўтаринки кайфиятда давом эттирмоқдалар.

Ҳожиларимиз пешин ва аср намозини қаср ва жаъм қилиб адо этдилар. Сўнгра ўзбекистонлик ҳожилар номидан Қурбон ҳайити муносабати билан мурожаатнома ўқиб эшиттирилди. Жумладан, «Биз ўзбекистонлик ҳожилар Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара каби табаррук ерларда туриб, юртимиз узра истиқлол қуёши мангу порлашини, меҳнатсевар ва доно халқимиз муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган улуғ бунёдкорлик ишларида бардавом бўлишини, ўзи танлаган мустақиллик йўлидан дадил одимлаб боришини Яратгандан сўраб, дуолар қилмоқдамиз.

Биз, ўзбекистонлик ҳожилар мустақил юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, турмушимиз янада фаровон бўлишини Аллоҳ таолодан илтижо қилиб, азиз диёримизни ҳамиша Ўз паноҳида асрашини тилаймиз», дея таъкидланди мурожаатномада. Сўнгра хатми Қуръонлар ўқилди ва савобини муҳтарам Президентимиз руҳониятларига бағшида қилинди.

Саудия Арабистони, Макка шаҳри, Арафот майдонидан

 

3477 марта ўқилди

Янгиликлар

Top