Янгиликлар

Хирмонга барака!

Миллий бойлигимиз – пахта йиғим-терим ишлари қизғин кетаётган айни паллада фермерлар, миришкор пахтакорларнинг юкини енгил қилиш, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида дахлдорлик ҳисси билан яшаётган юрдошларимиз ҳам имконият доирасида ўзларининг ёрдамларини аямаётирлар.

Ушбу хайрли ишга диний соҳа ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқдалар. Жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани бош имоми-хатиби А. Рисбоев “Далварзин” жоме масжиди ташаббускор ва фаоллари билан теримчиларни рағбатлантириш, уларга кўтаринки руҳ бағишлаш мақсадида Бекобод тумани Далварзин ҚФЙга қарашли “Равшанбек Фаруҳбек” агро фермер хўжалигининг пахта даласига ташриф буюриб, 100 дан ортиқ ҳашарчи-теримчиларга ош дамлаб, тарқатдилар. Энг яхши теримчиларга масжид жамоаси тарафидан совғалар улашилди ва оқ олтинни нес-нобуд қилмай, ёғингарчиликларга қолмай йиғиб-териб олишни Яратгандан сўраб, дуои хайрлар қилишди.

Бу хайрли тадбирлардан теримчилар жуда хурсанд бўлдилар ва “Далварзин” жоме масжиди жамоаси мисолида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташуббусидан мамнун эканликларини изҳор этдилар.

ЎМИ Масжидлар бўлими

 

3431 марта ўқилди

Янгиликлар

Top