Янгиликлар

Мусулмонлар учун смартфон

Москва шаҳрида мусулмонлар учун ишлаб чиқилган махсус BQ-5071 Belief смартфонинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, гаджетдаги функция жойга нисбатан намознинг аниқ вақтини аниқлаб бера олади. Бундан ташқари, телефон эгаси мобил алоқа воситаси ёрдамида яқин атрофда жойлашган масжид ва ошхоналарни ҳам тез топиб олиши мумкин.

Ушбу телефон хотирасида Қуръони карим тўлиқ жойлаштирилган бўлиб, уни ўқиш ва хоҳловчилар аудио форматда эшитишлари мумкин. Шунингдек, дастур орқали оятларни ижтимоий тармоқ ва электрон почта орқали юборишлари ҳам мумкин. Эътиборлиси, телефон дизайни ва ундаги белгилар ҳам мусулмонларга хос тарзда ишланган.

 Моҳира ЗУФАРОВА тайёрлади.

4061 марта ўқилди

Янгиликлар

Top