Янгиликлар

Мисрда илмий симпозиум

Шу йилнинг 16 ноябрь куни Қоҳира шаҳрида “Айн аш-Шамс” университети ва Бани Сувайф вилоятидаги “Қуръони карим ва суннати набавиядаги илмий мўжизакорлик маркази” ҳамкорлигида “Қуръони карим ва суннати набавиядаги илоҳий мўжизакорлик” мавзуидаги симпозиум ўтказилади.

Мазкур симпозиумга “Айн аш-Шамс” университети қишлоҳ хўжалиги факультети декани доктор Назми Абдулмажид раҳбарлик қилади.
Унда Бани Сувайф вилоятидаги “Қуръони карим ва суннати набавиядаги илмий мўжизакорлик маркази мудираси доктор Кавсар ал-Абжий ва Бани Сувайф университетидаги ветеринария факультети декани доктор Ҳанафий Мадбули иштирок этишади. Университетнинг таълим ишлари вакили Аҳмад Муҳаммад Шарбиний айтишича, мазкур симпозиумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад талаба ёшларнинг илмий, ижтимоий ва маънавий соҳалардаги билимларини ривожлантиришдир.

Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.

4714 марта ўқилди

Янгиликлар

Top