Янгиликлар

Илм зиёсини улашиб...

Халқимиз азалдан китобхон, илм тарқатиш, жаҳолатни маърифат билан енгиш каби гўзал хислатларни ўзида мужассам этган. Маълумки, дунё тамаддуни ривожи ва тараққиётида аждодларимиз ўчмас из қолдирганлар ҳамда нодир асарларни авлодларга мерос қилганлар.

Ўзбекистон Республикасининг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 7 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришда фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимизга давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлашга бағишланган йиғилишда, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимизни кенг тарғиб қилишга алоҳида урғу бердилар. Ҳақиқатан, илм зиёси ила гуллаган ерларга жаҳолат уруғини экиб бўлмайди.

Жорий йил 9 декабрь куни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Тошкент ислом институти талабалари билан давра суҳбати ўтказилиб, тадбир якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари А.Тулеповнинг “Ислом ва ақидапараст оқимлар” китоби совға қилинди. Мазкур асар ақидапараст оқимлар ҳамда мутаассиб фирқаларнинг тарихи, уларнинг ботил ғояларига Ислом динимиз асоси бўлган Қуръони карим, ҳадиси шариф Аҳли сунна вал-Жамоа йўналиши ва мотуридия ақидаси асосида раддия сифатида катта хизмат қилмоқда.

Жаҳонгир РЎЗИЕВ,
Тошкент ислом институти
“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири

5975 марта ўқилди

Янгиликлар

Top