Янгиликлар

Саудияда Каъба тасвири туширилган купюра муомалага киритилди

Саудия арабистонида янги кўринишдаги беш юз саудия риёли муомалага киритилди, деб хабар қилади Arab News нашри. Ал-Жазира банки директорининг маълум қилишича, янги купюра ўзгача дизайн ва сифатга эга бўлиб, сохталаштиришдан яхши ҳимояланган ҳамда тез эскириб қолиши ва кирланишини олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу купюранинг олд томонида Каъба тасвири, ички томонида эса Масжидул Ҳарамнинг кенгайтирилган кўринишидаги тасвири акс эттирилган. Эслатиб ўтамиз, Саудия арабистонининг деярли барча банкноталарида муқаддас жойлар тасвири туширилган. Жумладан, 100 саудия риёлида Пайғамбар алайҳиссаломнинг равзалари ва Масжидун набавий тасвирини кўриш мумкин.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади

5324 марта ўқилди

Янгиликлар

Top