Янгиликлар

Россиялик диний арбоблар Бухорои шарифда бўлдилар

Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллиннинг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди. У расмий ташрифининг охирги кунида Бухорои шарифга бориб  буюк ислом олимларнинг мақбараларини зиёрат қилди. Россия Федерациясидан расмий ташриф билан келган диний арбоблар билан бирга Комил ҳазрат Самигуллин ислом оламида катта из қолдирган Хожа Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Али ар-Ромитоний, Муҳаммад Бобойи Саммосийнинг ётган жойларини зиёрат қилди.

Ундан сўнг делегатлар Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг: “Ким менинг зиёратимга келмоқчи бўлса, олдин онамни зиёрат қилсин”, деган васиятига биноан у зотнинг оналарини зиёрат қилдилар 

 

4183 марта ўқилди

Янгиликлар

Top