Янгиликлар

Август семинари бўлиб ўтди

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари раҳбарларининг август семинари бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг таълим бўлими бошлиғи С.Шерхонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Дўсматов ҳамда барча диний таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб меҳмонлар Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан амалга оширилган ишлар билан танишиб чиқишди. Шундан сўнг бошланган  семинарда қуйидаги масалалар кўрилди:

  1. Янги ўқув йилида диний таълим муассасалари олдида турган муҳим вазифалар;
  2. Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрамига жиддий тайёргарлик кўриш ва байрамни муносиб кутиб олиш, янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари бўйича таълим муассасалари раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш;
  3. ДТМда ўтказилган 2017-18 ўқув йили қабул имтиҳонлари натижалари таҳлили;
  4. 2017-19 ўқув йилларида ДТМ ривожлантириш дастури юзасидан бажарилган ишлар ҳисоботи;
  5. Мустақиллик дарсини ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар;
  6. 2016-17 ўқув йили битирувчиларининг ЎМИ буйруғи асосида тақсимот қилинган жойларда иш билан таъминланганлик мониторинги;
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июнь куни "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида дин арбоблари билан ўтказилган анжуманда белгиланган устувор вазифалар ижроси ҳамда Самарқанд вилоятида Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғона вилоятидаги Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи, Бухоро вилояти Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарё вилоятидаги Абу Муин Насафий марказида ақида илмий мактабларини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

Семинар кун тартибида белгиланган ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган кўплаб масалалар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди ва якунда амалиётга жорий қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Муҳаммади ҚОРАЕВ,

Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юрти мудирининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

4900 марта ўқилди

Янгиликлар

Top