Янгиликлар

Янада файз бахш этди

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Эрон Ислом Республикасининг миллий кутубхонасида кўргазма ўтказилди.

Тадбир мамлакатнинг дин ишлари бўйича қўмитаси ва мусулмонлар уюшмаси томонидан ташкил қилинди. Унда таниқли олимлар, дин арбоблари, бу юртда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда оддий китобхонлар иштирок этишди. Кўргазмада Қуръони каримнинг тошбосма ва қўлёзма нусхалари намойиш этилди.

Шунингдек, хаттотлик санъати намуналари, турли ҳажмдаги ва минатюра услубида яратилган кўпгина нодир қўлёзма нусхалар ҳам намойишдан ўрин олди. Мазкур тадбир мана бир неча йилдирки мунтазам ўтказилиб, меҳмонларга манзур бўляпти ва Рамазон ойи кўркига-кўрк қўшиб келяпти.

Азизхон ҲАКИМОВ
тайёрлади.

 

4977 марта ўқилди

Янгиликлар

Top