Ўзбекистон янгиликлари

Малайзиялик меҳмонлар Бухорони зиёрат қилдилар

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида, юртимизга ташриф буюрган Малайзиянинг Перлис штати муфтийси бошчилигидаги диний делегация Бухоро шаҳрини зиёрат қилди.

Меҳмонлар дастлаб “Мир Араб” мадрасасига ташиф буюрдилар. Мадрасада талабалар учун яратилган шароитлар, дарс жараёнлари ва кутубхона билан яқиндан танишдилар. Мадарасанинг қадим тарихи, унинг ўзига хослиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шундан сўнг Малайзия делегацияси Бухородаги тарихий обидаларни зиёрат қилди. Жумладан, “Сомонийлар боғи”, “Бухоро Арк”и, “Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳи, “Мир Араб” Олий мадрасаси ва бошқа қадамжоларда бўлдилар.
Зиёрат сўнгида меҳмонлар тарихий шаҳар уларнинг хотирасида узоқ йиллар қолишини таъкидладилар ва Тошкент шаҳрига қайтиб келдилар.

Меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

3072 марта ўқилди
Мавзулар

Янгиликлар

Top