Ўзбекистон янгиликлари

Имом-хатиблар учун ўқув семинар ташкил этилди

Имомларнинг касб маҳоратини ошириш, бугунги кун билан ҳамнафасликларини таъминлаш замон талабига айланди. Имомлар билимини доимий равишда янгилаб боришда ўқув-семинарларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16-18 октябрь кунлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари учун ташкил этилди.

Имом-хатибларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган ўқув-семинарнинг дастлабки босқичи 16 октябрь куни вилоятнинг бешта ҳудудида бошланди.

Самарқанд, Каттақўрғон шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманида махсус ташкил этилган жойларда семинар машғулотлари мутахассис маърузачилар томонидан юқори савияларда олиб борилмоқда.

Маърузачилар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва вилоятдаги олий таълим муассасалари илмий ходимлари, профессор ўқитувчилари орасидан танлаб олинган.

Семинар машғулотлари 17-18 октябрь кунлари ҳам давом эттирилади.

ЎМИ Матбуот хизмати

2245 марта ўқилди

Янгиликлар

Top