Ўзбекистон янгиликлари

Хоразмда энг фаол имом аниқланди

Куни кеча 4 сентябр куни  Хоразм вилоятида “Энг маърифатли имом” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловнинг шаҳар-туман босқичида биринчи бўлган имом-хатиб ва имом ноиблари мазкур босқичда Қуръони карим қироати ва тафсири, Ақоид фанидаги мўтабар манба - “Фиқҳул Акбар” китоби,
фиқҳ илми ҳамда ОАВларидаги иштироки, ташаббускорлиги бўйича имтиҳондан ўтдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосларига кўра, иштирокчилар орасида нисбатан юқори кўрсаткич қайд этган  Урганч шаҳридаги “Мискин бобо” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Машарипов биринчи ўринга муносиб топилди. Иккинчи ўринни Қўшкўпир туманидани “Нур Азиз бобо” масжиди имом-хатиби Мансуржон Мансуров, учинчи ўринни эса Янгибозор тумани “Султон Хўжа бобо” масжиди имом-хатиби Хушнуд Абутов қўлга киритдилар.

 Абдуллоҳ Машариповга танловнинг Республика босқичига янада қунт ила тайёргарлик кўриб, муносиб иштирок этиши юзасидан тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, танловга ҳамоҳанг равишда турли номинациялар бўйича масжидларда фаол хизмат кўрсатиб келаётган фидоий ходимлар тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

2039 марта ўқилди

Янгиликлар

Top