Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун  малака ошириш ўқув-семинарлари бошланди

Жамиятимизда фаъолият юритаётган отинойиларнинг билим ва савиясини янада ошириш, шариат илмлари, замонавий фатволар, қолаверса мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий сохадаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида 16 сентябрь санасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятларида  ҳудудларда фаолият юртиётган отинойиларнинг малака ошириш ўқув-семинари бошланди.

Ўқувчиларга Ўзбекистон халқаро ислом Академияси ва унинг ҳудудий филиали профессор-ўқитувчилари, мадраса мударрислари таълим бермоқдалар.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Ш.Бауатдинов бугунги кунда юртимизда диний соҳада олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ва бунда отинойиларнинг ўрни тўғрисида гапириб, ҳозирги кунда  иш тизимини йўлга қўйишдаги камчиликлар, аёлларга оид ижтимоий масалалар ечимини ҳал этишда отинойилар маъсулиятининг кенгайиши, бунда уларнинг билим салоҳиятларини ривожлантиришда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида алоҳида тўхталиб, буюк аждодимизнинг бой илмий мерослари тўғрисида маъруза қилди.

 

 

ЎМИ Масжидлар бўлими

1746 марта ўқилди

Янгиликлар

Top