Ўзбекистон янгиликлари

Тўй маросимларидаги дабдабабозлик, исрофгарчиликларга барҳам беришда кексаларимизнинг ўрни катта

Маълумки, октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Республикамизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида шундай ҳам доимий ҳурмат ва ардоғимизда бўлган дуогўй кексаларимизга янада илтифот кўрсатилиб, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда учрашув ва тадбирлар ўтказилмоқда.

Миробод тумани бош имом-хатиби Одил Холмуродов тумандаги меҳнат фахрийлари, кексалар билан ўтказилган тадбирда маъруза қилди.

Имом-хатиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кексаларни ҳурматлаш ҳақидаги ҳадиси шарифларидан айтиб ўтиб, кекса-нуронийлар хонадонимиз кўрки, дастурхонимизнинг файзу-баракоти эканлигини билдирди. “Уларнинг дуолари ватанимиз, ҳаётимиз, оилаларимизни нурафшон этиб туради ва яхши ишларга ундайди. Биз айни вақтда ташвиқот олиб бораётган тўй ва маросимлардаги дабдабабозлик, исрофгарчиликларга барҳам беришда кўпни кўрган ёши улуғларимизнинг панду насиҳатлари катта ёрдам беради, сабоқ бўлади”, дейди имом-хатиб.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

1568 марта ўқилди

Янгиликлар

Top