Ўзбекистон янгиликлари

“Сирдарёликларга кўмак” хайрияси учун 50 млн. сўмдан зиёд маблағ жамланди

Аввал хабар қилинган, ёрдам бериш учун ташкил этилган “Сирдарёликларга кўмак” хайрия акциясига шу вақтга қадар 50 миллион сўмдан зиёд маблағ келиб тушди.

Рамазон ойида машаққатда қолган юртдошларимизга ўз ёрдам қўлини чўзаётган барча азизларимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.

Қуръони каримда мўмин-мусулмонларнинг ўзаро ёрдамлашишига катта аҳамият берилган: "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг" (Моида, 2). Ҳадиси шарифда эса: “Мўмин киши мўмин биродарини ёрдамсиз қолдирмайди”, дейилган (Имом Бухорий ривояти)

Маблағлар етарли миқдорга етганда энг зарур нарсаларни харид қилиниб, эҳтиёжмандларга етказилади. Аллоҳ таоло қилаётган эҳсонларни ўз даргоҳида қабул қилсин, ажру савобларини зиёдаси билан ато этсин.

Эслатиб ўтамиз, моддий ёрдамлар Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Исо ўғли Мусо” жоме масжиди имом-хатиби Жалолов Авазхонга қарашли қуйидаги пластик карта рақамига ўтказилмоқда.

8600 3329 4470 9496, JALOLOV AVAZKHON номида, мурожаат учун телефон: +998949190220. Хориждаги ватандошларимизда ҳам меҳр-саховат қилиш истаги бўлса ушбу телефон орқали боғланиб, маълумот олишлари мумкин.
Олий ҳимматлигингиз учун ташаккур.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1817 марта ўқилди

Янгиликлар

Top