ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Паркент тумани бош имом-хатиби Мансур домла Мансуров ва уларнинг оила аъзоларига волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло мархума онамизни Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин!
Ҳақ таоло барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Мансур домла Мансуровга ва марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

***

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти Наманган шаҳри “Шодибек” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон хожи домла Нуриддиновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳуманинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Муҳаммадхон хожи домла Нуриддиновга ва марҳуманинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

***

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги жамоаси Бектемир тумани “Алибек” жоме масжиди имом ноиби Ибрагимов Аҳмет домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган имом домланинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум имом домланинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

***

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиевнинг қайнотаси, Тошкентдаги “Ҳазрати Али” жоме масжиди муаззини Аҳмадхўжа қори Шамсиевниннг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган, кўплаб қориларнинг устози Аҳмадхўжа қорининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг аъзоларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига улуғ ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

1711 марта ўқилди

Янгиликлар

Top