Ўзбекистон янгиликлари

Покистон вазири: Ўзбекистоннинг ислом оламидаги мусулмонларни зиёратга чорлаш сиёсатини ижобий баҳолаймиз

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасида мамлакатимиз зиёрат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича видеоанжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА деб хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков қатнашди.

Шунингдек, Покистон дин ишлар бўйича федерал вазири Пир Нур ул-Ҳақ Қадрий, диний ишлар ва динлараро тотувлик бўйича федерал вазир, Ўзбекистоннинг Покистондаги зиёрат туризми элчиси Пир Ҳасиб ур-Раҳмон, Миллий ассамблея спикери ўринбосари Қосим Хон Сури, Ислом мафкураси кенгаши раиси Қибла Аёз, ҳукмрон PTI партияси саноат қўмитаси раиси Ифтихор Расул Гҳумман, “Shahzad International Petroleum Exploration (Pvt) Ltd.” халқаро нефт компанияси раҳбари Пир Нақиб ур-Раҳмон, Покистондаги Ўзбекистон сайёҳлик ахборот маркази директори Ҳамид Чоудри иштирок этди.

Тадбир Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Тошкент каби шаҳарлардаги ислом қадамжоларга алоҳида эътибор қаратиб, мамлакатимизнинг зиёрат, тарихий, саломатлик ва академик туризм соҳасидаги салоҳиятининг тақдимоти билан бошланди.

Покистон диний ишлар бўйича федерал вазири Пир Нур ул-Ҳақ Қадрий мамлакатимизда зиёрат туризми, ислом қадамжоларини қайта тиклаш ва таъмирлаш бўйича ислоҳотларни алоҳида таъкидлаб, бунинг учун ҳукуматимиз ва халқимизга миннатдорчилик изҳор этди. Покистон ҳукумати Ўзбекистон ислом тамаддунининг бебаҳо қадамжоларининг ишончли посбони сифатида эътироф этиб, мамлакатни ислом оламининг барча зиёратчиларига кенг очиш борасидаги инсонпарвар ва бағрикенг сиёсат ижобий баҳоланаётганини қайд этди.

Видеоанжуман Facebook ва YouTube ижтимоий тармоқлари орқали онлайн узатилди. Уни кенг жамоатчилик кузатиб борди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1350 марта ўқилди

Янгиликлар

Top