Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон делегацияси Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюрди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, кеча Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Саудия Арабистонида бўлиб турган вақтида аввал Макка шаҳрига сўнг Мадина шаҳрига ташриф буюрган.

Делегация томонидан ташриф давомида аҳолини ҳунармандчилик ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича Саудия Aрабистони тажрибаси ўрганилди. Шунингдек, Мадина шаҳрида  Пайғамбаримизнинг ҳаёти ва Ислом цивилизацияси халқаро музейини зиёрат қилишди. У ерда Саудия Aрабистони томони маданий ва тарихий меросни тарғиб қилишда инновациялар ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича эришилган ютуқлари тақдим этилган.

Шунингдек, ташриф чоғида Мадина минтақаси амири шаҳзода Файсал бин Салмон ал-Сауд билан учрашувда инвестициявий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ўрганилди.
Хусусан, Самарқанд ва Мадина шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Подшоҳ Файсал номидаги Исломшунослик маркази билан Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг салоҳияти ҳам қайд этилди.

Учрашув якунида иккала томон ҳам манфаатдор бўлган лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш мақсадида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.

azon.uz
1365 марта ўқилди

Янгиликлар

Top