Ўзбекистон янгиликлари

Бухородаги 100 та масжидда Ҳайит намози ўқилди

Бухоро вилоятида ҳам Президентимизнинг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида муборак Ҳайит байрами юксак савияда нишонланмоқда.

Эрта тонгдан вилоятдаги 100 та жомеъ  масжидда Ҳайит намози ўқилди. Унда 116 минг нафардан зиёд намозхонлар қатнашди.

Намоз амаллари мавжуд карантин талаблари асосида ташкил этилди. Очиқ майдонда ўқилган намозларда аҳоли учун барча қулай шароитлар яратилди. Масжидлар атрофи ободонлаштирилди.

Барча масжидлар бинолари дизенфекция қилинди. Намозхонлар тана ҳарорати пирометр орқали ўлчанган ва антисептик воситалар билан дизенфекцияланган ҳолда тиббий ниқоб билан киришлари таъминланди. Масжидларда ижтимоий масофаланишни (1,5-2 метр) сақлаш мақсадида ибодат жойларига  махсус белгилар қўйилди.

Ҳайит байрами арафасида “Вақф” хайрия фонди, шунингдек, ташаббускор ҳомийлар томонидан 2 минг 204 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга 354 миллион сўмлик, 45 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига 10 миллион 192 минг сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйларида 43 миллион 312 минг сўмлик хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек, 22 та муқаддас қадамжо ҳамда 400 дан ортиқ қабристон ободонлаштирилди.

Зариф Комилов,

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА

1356 марта ўқилди

Янгиликлар

Top