Ўзбекистон янгиликлари

Аҳли илмларнинг маърифий суҳбатлари давом этмоқда

Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Наманган вилоятига сафардари мобайнида Косонсой туманидаги “Абдулҳайхон” жоме масжидига мўмин-мусулмонлар билан бирга шом намозини адо этиш ва самимий суҳбат қилиш учун ташриф буюрдилар.
Масжидга йиғилган намозхонларга Ҳомиджон домла Ишматбеков Аллоҳ таборака ва таолонинг ўлкамизга берган неъматлари, уларга шукрона келтириш, бугунги кунда бўлаётган ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган кенг имкониятлар ҳамда ёшлар тарбиясига алоҳида диққат қаратиш ҳақида мавъиза қилиб бердилар.
Уламолар сўзлари якунида Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

***

Тошкент шаҳар “Собитхон ҳожи” масжиди имом-хатиби Эргаш домла Рустамов Уйчи тумани “Обид қори” жоме масжидида Юртимиздаги ислоҳотлар, ёшларни ёт ғоялардан сақлаш, уларнинг тарбиясини яхшилаш ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Ташрифнинг иккинчи куни Тошкент шаҳар “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжиди имом-хатиби Закариё домла Хафизуллаев, Тўрақўрғон тумани “Усмон Зуннурайн” жоме масжиди жамоати билан бирга пешин намозини адо қилгач, масжид аҳлига юртимиздаги ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида ва ҳар бир ҳолатимизга Аллоҳга шукр келтириб яшаш кераклиги ҳақида қолаверса, илм олишда расмий ва ишончли манбалардан фойдаланишга тарғиб қилиб маъруза қилдилар.
Масжид аҳли ташрифдан мамнун бўлдилар. Юртимиз тинчлиги ва файзини сўраб дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ матбуот хизмати

1357 марта ўқилди

Янгиликлар

Top