Ўзбекистон янгиликлари

Самарқандда диний бағрикенгликка бағишланган форум бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 июн санасида Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган миллий-маданий марказлар ва диний конфессиялар раҳбарлари иштирок этишди.

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажилиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ҳамда Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов "Исломда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари" мавзусида маъруза қилди.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

766 марта ўқилди

Янгиликлар

Top