Ўзбекистон янгиликлари

Ташриф хатмоналарга уланиб кетди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Шом намозидан сўнг муфтий ҳазратлари намозхонларга сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, янгидан-янги очилаётган масжидлар борасида гапириб бердилар.

  • Бугуннинг ўзида, – деди муфтий ҳазратлари, – Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Hi-tech  услубида қурилиши режалаштирилган “Хўжахонтўра” масжиди лойиҳасини кўздан кечириб, Ғазалкент туманида қурилаётган “Хўжакент” масжидини бориб кўрдик. Шунингдек, айни пайтда юртимизда кўплаб масжидлар қайта қуриляпти. Қувонарлиси, айрим масжидлар йўл бўйига яқин жойга кўчириляпти. Бунга мисол тариқасида Оҳангарон туманидаги иккита масжидни келтириш мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигида Қуръони карим ҳамда Абу Исо Термизий ҳазратларининг “Шамоили Муҳаммадия” китоби хатм қилинибди. Муфтий ҳазратлари хатмларнинг дуоларини қилиб бердилар. Масжидга йиғилганлар дуоларга “омин” деб туришди.

Аллоҳ таоло дуоларимизни қабул айласин!

998 марта ўқилди

Янгиликлар

Top