Ўзбекистон янгиликлари

Бурҳанеттин Дуран: Буюк ўзбек олимлари Исломнинг дунёга ёйилишига бевосита ҳисса қўшдилар

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги вакиллари "Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар фонди" (Siyaset, Ekonomi ve Toplum Araştırmaları vakfı, SETA) нотижорат тадқиқот институти раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё»ахборот агентлиги.

Музокаралар чоғида фонд Бош координатори Бурҳанеттин Дуран SETA фаолияти ҳақида маълумот бериб, тузилма миллий, минтақавий ва халқаро муаммоларни инновацион тадқиқ этиш билан шуғулланувчи нотижорат тадқиқот институти эканини таъкидлади. Унинг асосий мақсади сиёсат, иқтисодиёт ва жамият соҳасидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, дунёдаги маданий ўзгаришлар ҳақида сиёсатчилар ва жамоатчиликни хабардор қилишдир.

"Ўзбекистон туркий ўзликнинг келиб чиқишининг асосий манбаларидан бири сифатида минтақада энг катта тарихий, маданий ва диний аҳамиятга эга. Ислом Арабистон ярим оролида пайдо бўлишига қарамай, буюк ўзбек олимлари унинг яхшилик, тинчлик ва бунёдкорлик дини сифатида дунёга ёйилишига бевосита ҳисса қўшдилар, шунингдек, математика, астрономия, тиббиёт ва бошқа фанлар соҳасида ҳам кўплаб кашфиётлар қилдилар", - дейди Бурҳанеттин Дуран.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

945 марта ўқилди

Янгиликлар

Top