Ўзбекистон янгиликлари

Жаҳон мусулмон саёҳати индексида Ўзбекистоннинг ўрни кўтарилди

MasterCard ва CrescentRating ташкилотлари томонидан ҳар йили эълон қилинадиган "Жаҳон Мусулмон Саёҳати Индекси" халқаро рейтингида Ўзбекистон олти поғона юқорилаб, 16-ўринни эгаллади ҳамда энг жадал кўтарилган мамлакат сифатида алоҳида эътироф этилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистоннинг бу йилги ҳисоботда жадал кўтарилишига мамлакатимизнинг Ислом дини билан боғлиқ бой меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда оммалаштиришга қаратилган қатор лойиҳалари асосий сабаб эканлиги кўрсатилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ушбу рейтингда 2018 йилда 32-ўрин, 2019 йилда 22-ўринни эгаллаган эди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1046 марта ўқилди

Янгиликлар

Top