Ўзбекистон янгиликлари

Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг Тошкент шаҳрида ўтказилган йиллик анжумани мамлакатимиз ва халқимиз учун жуда фойдали ва сермаҳсул бўлди

ИТБ ва ҳукуматимиз ўртасида қатор соҳаларда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Хусусан:

ИТБ Ўзбекистонда онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 80 млн. доллар ажратади.

ИТБ томонидан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузурида Ислом тараққиётининг ақлли синфини ташкил этиш учун 51,5 минг доллар ёрдам гранти тақдим қилинади.

ИТБ Ўзбекистондаги қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ошириш ва мазкур ҳудудларни барқарор ривожлантириш мақсадида 200 млн. доллар миқдорида пул ажратади.

ИТБ бошланғич капитали 100 млн. долларга тенг бўлган Ўзбекистон Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси учун 20 млн. доллар маблағ ажратади.

ИТБ томонидан Ўзбекистондаги 4та хусусий банк: Kapitalbank, Trastbank, Orient Finans Bank ва InFinBankнинг ҳар бирига 10 млн. доллар миқдорида пул ажратилиши бўйича келишув имзоланди.


                                                                                                               Манба: Islommoliyasi telegram kanali

770 марта ўқилди

Янгиликлар

Top