Ўзбекистон янгиликлари

Нуфузли халқаро ташкилот вакили Ҳазрати Усмон мусҳафини зиёрат қилди

Шу йил 16 декабрь куни Ҳазрати Имом мажмуасидаги «Муйи Муборак» кутубхона-музейига Халқаро оғир атлетика федерацияси менежери жаноб Золтан Верес (Венгрия) ташриф буюрди.

Зиёрат асносида мутассадди вакиллар меҳмонга Ҳазрати Усмон мусҳафи тарихи ҳақида маълумот беришди.

Ташриф давомида Золтан Верес жаноблари ЎМИ кутубхонасига Қуръони карим маъноларининг венгер тилидаги таржимасини совға қилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

897 марта ўқилди

Янгиликлар

Top