Ўзбекистон янгиликлари

“Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги иншолар (эсселар) танлови бўлиб ўтмоқда

Айни дамда Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги иншолар (эсселар) танловининг биринчи босқичига старт берилди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2022 йил 29 майдаги топшириғига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиш белгиланган бўлиб, танлов Низомига асосан танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг 2-7 июн кунлари барча таълим муассасаларида, республика босқичи эса 14-17 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

Танлов сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари ва мукофотлар билан тақдирланиши белгиланган.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

938 марта ўқилди

Янгиликлар

Top