Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент ислом институтида иншолар танлови

Тошкент ислом институти талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусида иншолар (эсселар) танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

▫️Эсселар танлови – ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик, Ватанга садоқат туйғусини янада кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини ошириш, ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилмоқда.

▫️Танловнинг иккинчи, республика босқичи 2022 йилнинг 14-17 июнь кунлари Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади.

▫️Танловнинг Тошкент ислом институти кесимида энг яхши деб топилган 1,2,3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

▫️Республика босқичи 1-ўрин соҳибига 30 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилади.

http://t.me/oliymahad 

 

826 марта ўқилди

Янгиликлар

Top