Ўзбекистон янгиликлари

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида иншолар (эсселар) танлови ўтказилади

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида иншолар (эсселар) танлови учун қатнашадиган талабалар учун Қарши давлат университетининг “Педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси катта ўқитувчиси Санаев Мирсанжар иштирокида эссе ёзиш бўйича мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 10-00 да билим юрти талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзусидаги иншолар (эсселар) танловининг биринчи босқичига старт берилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

906 марта ўқилди

Янгиликлар

Top