Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент вилоятидаги унча машҳур бўлмаган, аммо ҳайратланарли жойлар

Сайёҳлар Ўзбекистонга қадимий шаҳарларни, бозорларни, ранг-барангликларни кўриш учун келади. Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарлар туристлар тез-тез ташриф буюрадиган йўналишларга айланган. Аммо унчалик ўрганилмаган ва гўзал жойлари кўп бўлган Тошкент вилоятини ҳам эътиборга олмасликнинг иложи йўқ. «Bugun.uz» мухбири Ригина Маджитова Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда уларнинг Тошкент вилоятидаги бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган пресс-тур давомида қадамжоларнинг айримларини бориб кўрди.

Вилоятдаги ягона сардоба

Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Қайнар қишлоғида ноёб сардоба иншооти — чучук ичимлик сувини йиғиш, сақлаш ва ичиш учун ер остида бўлган ва тош гумбаз билан қопланган ҳовуз бор. Бу вилоятда сақланиб қолган ягона сардобадир.

Гумбазли иншоот (гумбаз) худди шу номдаги булоқ устида, Оҳангарон дарёсининг ўнг қирғоғидаги айвонида қурилган. Гумбаз булоғи кичик Омонқулсой сув оқимини тўйдиради. Бу вилоят ҳудудида XVIII–XIX асрлардан сақланиб қолган ягона сардобадир.

Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Тошкент вилояти маданий мерос обидаларини муҳофаза қилиш ва экспертизадан ўтказиш бошқармаси бошлиғи Илҳом Темировнинг айтишича, бу ердан қадимий карвон йўлларидан бири ўтган. Бу йўл Фарғона водийси билан қадимий Чоч (Тошкент)ни боғлаган ва энг хавфсиз ҳисобланган.

«Совет ва ўзбек олими Евгений Массон 1929 ва 1934 йилларда Қайнарда бўлиб, бино Қўқон хонлиги мавжуд бўлган даврда қурилган, деган хулосага келган. Бироқ Қўқон хонлиги меъморчилиги ўша даврдаги Санкт-Петербург меъморчилиги билан амалда бир хил эди. Бу сардобани қуришда XIV асрга оид мусулмон ғиштларидан фойдаланилган. Бино Темурийлар даврига тегишли эканини маҳаллий кексалардан билдик. Булоқдан унча узоқ бўлмаган иккита қабристон бор, у ерда Темурийлар аскарлари дафн этилган, биз буни экспертиза орқали тасдиқладик», — деган Илҳом Темиров.

Бино 2018–2019 йилларда реконструкция қилинган. Илгари у бироз бошқача кўринишга эга бўлган: тепасида гумбаз бўлган. Сардоба ичи қоронғи бўлиб, кундузи қуёш нурлари деразадан тушиб, хонани ўз акси билан ёритиб турган. Сув ифлосланмаслиги учун илгари одамлар шунга ўхшаш иншоотларни қурган.
10 метрли қабр

«Сардоба яқинидаги тоғ чўққисига чиқсангиз, эски масжид, карвонсарой ва танга айирбошлаш шохобчаси изларини кўришингиз мумкин. Оҳангарон вилоятида жами 228 дан ортиқ археологик ёдгорлик мавжуд», — дейди Илҳом Темиров.

Оҳангарон туманидаги Сусам қишлоғида Пайғамбар ота дафн этилган зиёратгоҳ бор. Унинг ҳақиқий исми Жиржис. У IV–V асрларда шу жойларда яшаб, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Афсонага кўра, унга пайғамбар нисбати берилган, аммо бу шахс ва жой ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Зиёратгоҳ қоровули Дилмурод Аҳмедовнинг айтишича, дафн этилган жойнинг узунлиги 10 метр, аммо марҳумнинг бўйи 4,15 метр бўлган.
Бу зиёратгоҳ кўп йиллардан бери мавжуд. Қайта қуриш 1992 йилда бошланган, 2002 йилдан буён у халққа хизмат қилмоқда.

«Бу ерга Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан зиёратчилар келишади, ҳатто Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон ва Туркиядан ҳам зиёратчилар бўлган», — дея тушунтирди Аҳмедов.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

616 марта ўқилди

Янгиликлар

Top