Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент ислом институтига ташриф

Тошкентдаги Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари Тошкент ислом институтига ташриф буюриб, институт фаолияти билан танишдилар.

ТИИ битирувчилари юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом вазифаларига, шунингдек Кўкалдош каби ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи лавозими бўйича ишга тақсимот қилиндилар.

Кўкалдош мадрасасини тамомлаган талабалар диний таълимни давом эттирмоқчи бўлсалар, Тошкент ислом институтига ўқишга кириб, олий маълумотли кадр бўлиб етишадилар.

Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили учун бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижаларига кўра Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти битирувчиларидан 19 нафари Олий маъҳад талабаси бўлган эди.

http://t.me/oliymahad 

652 марта ўқилди

Янгиликлар

Top