Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонлик қорилар халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун жўнаб кетди

10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Эшон Бобохон” жоме масжиди имом ноиби Муҳаммадий қори Абдураҳимов ва “Кўкалдош” ислом билим юрти талабаси Абдулқодир қори Аҳмедов XI халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашиш учун Қувайт шаҳрига жўнаб кетди.

Мазкур халқаро мусобақада Абдулқодир қори Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бериш, Муҳаммадий қори эса Қуръони шарифни машҳур қорилар усулида тажвид қоидаси билан тиловат қилиб бериш йўналиши бўйича иштирок этади.

Аллоҳ таолодан қориларимизга халқаро мусобақада муваффақият ато қилсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими

768 марта ўқилди

Янгиликлар

Top