Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Келажак – менинг тасаввуримда” ижодий кўрик-танлови бўлиб ўтди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғоясини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда “21 октябр – Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Келажак – менинг тасаввуримда” ижодий кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Кўрик танловда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасидан Ислом Муҳаммад домла ва таълим муассасаси талабалари ҳаттотлик йўналишида фаол иштирок этишди, улар томонидан маҳорат дарслари намойиш қилинди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

588 марта ўқилди

Янгиликлар

Top