Ўзбекистон янгиликлари

Сингапурлик меҳмонлар ташрифни Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар

Бугун, 2 ноябрь куни Бухоро вилоятига Сингапурнинг “CrescentRating” ташкилоти ижрочи директори Фазал Баҳардин бошчилигидаги делегация "Халқаро зиёрат туризми" ҳафталиги доирасида юртимизга етиб келди. Меҳмонларни ЎМИ Бухоро вилоят вакили Жобир домла Элов, имом-хатиблар ва мутасадди раҳбарлар кутиб олди.
Муҳтарам меҳмонлар сафарларини табаррук масканлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар. Улар Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат ўқиб, хайрли дуолар қилди.
Сингапур делегациясига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд жомеъ масжид имом-хатиби Абдуғофур домла Бухорий ҳамда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров ва бошқа имом-хатиблар ҳамроҳлик қилди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1632 марта ўқилди

Янгиликлар

Top