Ўзбекистон янгиликлари

Малайзиядаги Халқаро маданият фестивалида Ўзбекистоннинг бой зиёрат туризми салоҳияти ҳам намойиш этилди

Малайзиядаги Осиё-Тинч океани технология ва инновациялар университети кампусида Халқаро маданият фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда Куала-Лумпурдаги дипломатия корпусининг 500 нафардан ортиқ вакиллари, университет раҳбарияти ва ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди.


Тадбир чоғида иштирокчилар Янги Ўзбекистондаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, республикада ноёб маданий-маънавий меросни асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган эътиборга молик чора-тадбирлар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништирилгани баробарида мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистоннинг бой зиёрат туризми салоҳияти ҳам намойиш этилди.


Айниқса, мамлакатимиз халқининг ўзига хос рақс санъати, урф-одат ва маросимлари ҳамда миллий либослари намойишидан иборат бўлган шоу-дастур фестиваль иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.
Бундан ташқари, фестивал доирасида ўзбек халқ амалий санъати кўргазмаси, жумладан, ипак матолар, тўқимачилик маҳсулотлари ва сопол буюмлар намуналари ҳам намойиш қилинди.
Малазийской рақамли иқтисодиёт корпорацияси маълумотномаларида қайд этилишича, Осиё-Тинч океани технология ва инновациялар университети Малайзиянинг ахборот технологиялари жабҳасидаги етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Ушбу университетига 1993 йили асос солинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

501 марта ўқилди

Янгиликлар

Top