Ўзбекистон янгиликлари

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Зиёрат асносида Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар ўқилди. Ташриф давомида юртбошимиз олимлар ва илм аҳли билан суҳбатда диний таълимни ривожлантириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидланди.
Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва жамоатчилик фаоллари ҳамроҳлик қилди. 

 

 

 

 

 

https://president.uz/uz/lists/view/5906 

578 марта ўқилди

Янгиликлар

Top