Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасалари янгиликлари қисқа сатрларда

Жорий йил 21 февраль куни Ҳидоя ўрта махсус ислом билим юртида ўқитувчи ва талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатига Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Нодирбек Шомирзаев ташриф буюрди ва талабаларга "Ахборот тизимидан фойдаланишда истеъмол маданияти" мавзусида суҳбати қилиб берди.

Шунингдек, ислом билим юртида битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада“ танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

 

***

“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом таълим муассасаси талабалари учун “Ёш авлодда ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш йўллари” мавзусида давра суҳбати тишкил этилди. Тадбирда таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ва таълим муассасаси катта мударриси Холмўминов Жалолиддин домла талабаларга ижтимой тармоқлардан фойдаланиш одоблари ҳақида маъруза қилди.

***

2023 йил 20 февраль куни  Aндижон "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юртида "Жомеъ aс- сунaн", "Сaҳиҳи Бухорий" шарҳи, "Сунaни термизий" шарҳи китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

 

***

21 февраль куни  Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ўтра махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори  иштирокида илмий суҳбат ташкил этилди.

549 марта ўқилди

Янгиликлар

Top